Вилоят ҳудудида хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича тасдиқланган «Қўшма Дастур» амалда.

Сирдарё вилояти ИИБ  бошлиғи ҳамда Вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан тасдиқланган вилоят ҳудудида хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича «Қўшма Дастур» тасдиқланиб, жойларда ҳамкор ташкилотлар билан ишчи гуруҳлар шакллантирилиб хонадонма-хонадон юриш ишлари бошлаб юборилди.

Жумладан,  Сирдарё шаҳар, Ёшлик маҳалласи, Бахт саодат кўчаси, 6 уйда яшовчи нафақахўр Избосарова Фароғат вояга етмаган икки нафар фарзанди бор, турмушидан қайтган, 1994 йилда туғилган қизи Избосарова Садбарг билан ўзаро келишмовчилиги сабаблари ўрганилганда, бир неча бор қўни-қўшнилари томонидан жанжаллари ажратиб қўйилганига, маҳалла томонидан икки нафар фарзанди болалар боғчасига жойлаштирилганига,

Избосарова Садбаргнинг ўзи иш билан таъминланганига, Суд томонидан МЖКтнинг 187-моддаси билан огоҳлантирилганлигига қарамай, жанжаллари давом этса, шу оилада катта бўлаётган 2015 йилда туғилган Баҳриддинова Ифора ва 2017 йилда туғилган Баҳриддинова Хумораларга оналик қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин эканлиги ҳақида огоҳлантирилишди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan