Гулистонда Нексия-3 автомашинаси ЙТХ га учраб ағдарилди.

Гулистон шаҳрида 28 январ куни соат 21.00 ларда Гулистон шаҳар Бирлашган ва Гулистон кўчалари чорраҳасига «Спарк» русумли автомобили светафорнинг қизил чироғига кирган вақтида, светафорнинг яшил чироғида ўтаётган «Нексия-3» русумли автомобилига йўл бермасдан тўқнашув содир бўлган. «Нексия-3» автомобили бошкарувни йўқотиб ағдарилган. «Нексия-3» автомобилида ҳайдовчи ва йўловчи (2 нафар) ва «Спарк» автомобилида ҳайдовчини бир ўзи булган. Ушбу ЙТҲ да жарохат олганлар йўқ. Ҳайдовчиларга маъмурий баённома тузилиб автомашиналар жарима майдонига қўйилган.

Ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan