Гулистон туманида ҳамкорликдаги дезинфекция ишлари давом этмоқда.

Бугун пандемия даврида жахонда ҳар бир давлат коронавирус касаллигига қарши ўзига хос усулда курашаётганлигини кўришимиз мумкин. Албатта бунда пандемияга қарши кураш учун кўрилаётган кескин чора-тадбирларнинг ўз вақтида белгиланиши, ўрнатилган карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши орқали касаллик занжири узилади. Ҳар биримиз мураккаб ва синовли даврни бошимиздан кечирмоқдамиз. Хабарингиз бор Республика комиссиясининг қарорига мувофиқ мамлакатимизда 15 августгача кучайтирилган карантин тадбирлари ўрнатилди. Бунда энг аввало ҳар биримиздан санитар-гигиена талабларига тўлиқ қатъий амал қилишимиз, тиббий ниқобдан фойдаланишимиз, ижтимоий масофани сақлашимиз, зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслигимиз ва бошқа карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз талаб этилади.

Бу борада Гулистон туманида ҳам аниқ чора тадбирлар белгиланган. Гулистон тумани ИИБ ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида карантин гуруҳлари тузилди. Гулистон туманида ҳам ҳар куни эрта тонгдан туман ИИБ ҳамда ҳамкор ташкилотлар ходимларидан иборат гуруҳлар ташкил этилиб, туман ҳудудида коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш ва хавфли вирусдан зарарсизлантириш мақсадида махсус техникалар ва пуркагичлар ёрдамида тумандаги одамлар кўп йиғиладиган масканлар, деҳқон бозорлар, аҳоли яшаш хонадонлар ва дўконлар атрофлари, кўчалар, болалар майдончалари, давлат ва жамоат ташкилотлари биноларида махсус эритма ёрдамида кенг кўламда дезинфекциялаш ишлари узлуксиз олиб борилмоқда. Бу борадаги ишлар ҳар куни ўтказилиши йўлга қўйилган ва давом эттирилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар карантин қоидаларига қаътий амал қилинг. Бу билан сиз ўзингиз ва яқинларингизни асраган бўласиз.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan