Ижтимоий тармоқларда «Нега тунги пайтда боди камерасиз фаолият олиб боряпти, Сирдарё вилояти Боёвут тумани ЙПХ ходимлари» деб номланган видео тасвир юзасидан муносабат

Интернет ижтимоий тармоғи телеграмм мессенжери каналида тарқалган «Нега тунги пайтда бодикамерасиз фаолият олиб бораяпти Сирдарё вилояти Боёвут тумани ЙПХ ходимлари» сарлавҳаси остидаги видеотасвир тарқалди.

Ушбу видеотасвирни кўрган кишининг ҳаёлига биринчи навбатда йўл-патруль хизмати инспекторини хато ва камчилигини қидириш, синчковлик билан излаб топиш келади. Сабаби ҳозирги кунда бу каби видеотасвирларни телеграмм ижтимоий тармоғининг машхур ёки аъзолари кўп бўлган норасмий каналларига чиқариб, қандайдир манфаат кўриш, қонун ҳимоячилари бўлган ходимларни кузатувчилар ўй-ҳаёлида ёмон тасаввур қолдириш ҳолатлари доимий такрорланиб келмоқда. Ушбу видеотасвирда йўл-патруль хизмати инспекторини ҳам, ҳолат содир бўлган ҳудудни ҳам, ушбу видеотасвирга олган шахсни ҳам аниқлаш имкони мавжуд эмас. Видеотасвирни худди аноним мурожаатга қиёслаш мумкин. Шунингдек ушбу видеотасвир қачон олинганлиги тўғрисида аниқ маълумотлар ҳам йўқ. Барча телеграмм ва бошқа ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан асоссиз, сифатсиз маълумотлар тарқатиб туну-кун совуқни совуқ, иссиқни иссиқ демасдан йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати ходимларини кузатувчилар ва канал аъзолари ўй-ҳаёлида нотўғри фикрлар уйғотувчи маъно-мазмунсиз видеотасвирлар ҳамда ушбу тасвирларга турли ўйлаб топилган сарлавҳа ва шарҳлар жойлаштирмасликларини сўраб қоламиз.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan