Имконияти чекланган ёшлар ҳолидан хабар олинмоқда.

Имконияти чекланган ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда иқтидорларини юзага чиқариш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ховос туман Кенгаши раиси ўринбосари М.Усмонов, туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор лейтенант С.Фармонқулова, 28-умумий ўрта таълим мактаби ёшлар етакчиси М.Абдуллаев ҳамда туман ёшлар иттифоқи кенгаши сардорлари билан биргаликда «Ўзбекистон тўкинчилиги» ҳамда «Оқчангал» МФЙлар ҳудудида истиқомат қилувчи имконияти чекланган ёшлар (Шерқўзиев Озодбек, Норжигитова Мадина, Рўзиева Лола, Мухаммадиева Нигора, Зулхайдарова Ўғилжон, Зулхайдарова Хуршида)лар ҳолидан хабар олинди.

Улар ўзларининг истеъдодларини намоён қилдилар. Ушбу ёшларга ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари ҳамда китоблар жамланмаси туҳфа этилди.

«Тўкинчилик» МФЙ «Оназамин» кўчаси 10-уйда яшовчи опа-сингилларнинг имконияти чекланган бўлишига қарамай ҳар қандай соғлом инсонлардан яхши фикрларини билдиришади, бундан ташқари опа-сингиллар китоб ўқиш, шеър ёзиш қолаверса буюмлар тўқишга қизиқишади. Ўғилжон бизга ўз ижодидан намуналар ҳам ўқиб берди. Улардаги ҳаётга, яшашга бўлган қизиқиш, интилиш, шукроналик кайфияти ҳар қандай инсонни қаноат қилишга ундайди. Келгусида бу қизларнинг ишларини жамлаб, ижодий кеча уюуштириш мақсад қилиб қўйилди.

Устозларимга! 

 Юрагимга жойладим ҳар бир сўзингиз

Тафаккуримни бойитган сизнинг ўзингиз

Ёдимдан кўтарилмас асло ўгитингиз

Маърифат чироғи азиз Устозим!

         *  *   *

Бир умрлик меҳнатлар роҳатин кўринг,

То, жаҳон бор экан, доим соғ юринг

Шогирдлар ютуғидан масрур тоғ бўлинг,

Илм беришдан чарчаманг азиз Устозим!

          *  *  *

Қувончлардан порласин доим кўзингиз,

Асло ғамгин бўлмасин нурли юзингиз

Бекор кетмас бизга берган сабоқларингиз

Ишончингиз оқлаймиз азиз Устозим!

Норжигитова Мадинанинг дадасининг айтиб беришича Мадина 5-синфга қадар соғлом болалардек турмуш кечирган, мактабга ўзи бориб келган, кейинчалик унда епилепсия аломатлари сезилиб оғриб қолган, 5 йилдан бери мунтазам даволаниб келади.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan