Ичкишлар органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этади

Ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, ОАВ вакиллари ҳамда аҳоли ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлаётган ҳолатларга муносабат билдириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати томонидан 2019 йил 5 декабрь (пайшанба) куни, соат 15:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида Хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қаратилган чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Унда Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси раҳбарияти ва бир қатор масъул ходимлар иштирок этиб, сизни қизиқтирган саволларга жавоб берадилар.

Тадбирга, барча ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда соҳага қизиқиш билдирган фуқароларимиз таклиф этиладилар. Мазкур матбуот анжуманида иштирок этиш истагини билдирганлар, ўзлари билан шахсларини тасдиқловчи ҳужжат (гувоҳнома ёки паспорт)билан келишларини илтимос қиламиз.

ИИВ Ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan