Карантинда жаримани қандай тўлаш мумкин?

— 2020 йил май ойида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидасини бузганим учун далолатнома тузилган. Бир неча маротаба тўлаш учун борганимда, карантин деб ёпип қўйилганди. Тошкент вилояти Қибрай туманида тураман, қандай қилиб жаримани тўласам бўлади?

Ички ишлар вазири матбуот котиби, Вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шоҳруҳ Ғиёсов:

— Сиз йўл ҳаракати қоидабузарлигингизни 8860 рақамига транспорт воситасининг давлат рақам белгиси ва транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини киритишингиз ва смс орқали келган хабар бўйича, қоидабузарлигингиз юзасидан чиқарилган қарорни онлайн тарзда “Payme”, “CLICK” тизимлари орқали тўловни амалга оширишингиз мумкин.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan