Сардобада аянчли автоҳалокат содир бўлди.

2020 йил 24 июл куни соат 12:10 ларда фуқаро 2002 йилда туғилган У.Х. ҳеч қандай тегишли хужжатларсиз фуқаро Р.Н.га тегишли Каптива русумли автомашинани Сардоба тумани Қўрғонтепа махалласи ҳудудидан ўтган 4Р-33 автомобиль йўлининг Найман-Даштобод йўналиши 29 км.да бошқариб кетаётиб рул бошқарувини йўқотиши натижасида автомашина ағдарилиб, ағанаб кетган.

Натижада ҳайдовчи У. Х. тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Холат юзасидан Сардоба тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan