Сирдарё вилояти ИИБ мажлислар залида ИИВ Академияси 3-ўқув курси тингловчилари ота-оналари билан учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил 30 сентябрь кунидаги “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида”ги 312-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, курсантларининг битирув малакавий иш олди амалиётини юқори савияда ташкил этиш, амалиёт раҳбарлари масъулиятини ошириш ҳамда курсантларнинг амалий хизмат фаолиятига босқичма-босқич мослашувини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 январь кунидан 25 апрель кунига қадар ИИВ Академияси кундузги таълим 3-ўқув курси курсантларининг иш ўрганиш амалиётини ўташлари белгиланган.

Курсантларга қулайлик яратиш мақсадида улар ўзларининг яшаш манзиллари бўйича, яъни Гулистон шаҳар бўйича ИИО ФМБ, Сирдарё тумани ИИБ, Янгиер шаҳар, Ховос, Оқолтин, Боёвут, Мирзаобод ва Сайхунобод тумани Ички ишлар бўлимларида амалиёт ўташлари ташкил қилинди.

ИИВ Академияси кундузги таълим 3-ўқув курси курсантларининг битирув малакавий иш олди амалиётлари давомида шахсий автотранспорт воситаларидан фойдаланишлари қатъиян таъқиқланиши, шахсий хавфсизлик чораларига риоя қилишлари, фуқаролар билан мулоқотда одоб-аҳлоқ, хизмат интизоми,

қонунчиликка қатъиян риоя этишлари, хизмат кийимини кийиш қоидаларига риоя этишлари, бетоб бўлиб қолганида, узрли сабабларга кўра кела олмаганда белгиланган тартибда амалиёт учун масъул раҳбарларга хабар беришлари белгилаб қўйилган.

Курсантлар амалиёт давомида ўрнатилган кун тартибини бузаётган ёки амалиёт дастурида берилган вазифаларни тўлиқ бажармасдан келса, амалиёт дастурларини ва шахсий иш режаларни ўз вақтида бажармаётганлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, уларни ИИВ Академияси курсантлари сафидан четлаштиришгача бўлган чораларни кўриш учун ИИВ Академияси раҳбариятга тақдимнома киритилиши белгилаб қўйилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan