Сирдарё туманида Ваз-2106 автомобили йўл четидаги дарахтга урилди.

2020 йил 28 январ куни соат 23:45да Ваз-2106 русумли автомашина ҳайдовчиси М.Ш. Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 йўлининг 75 км да рул бошқарувини йўқотиб йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Урилиш натижасида автомобилда ёнғин келиб чиқиб, мотор ва салон қисми қисман ёнган. Ёнғин Сирдарё тумани ЁХБ томонидан бартараф этилган. Ушбу ходисада тан жароҳати олганлар йўқ. Ходиса юзасидан ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракат вақтида қоидаларга амал қилган ҳолда автомашинани бошқаришларини, айниқса, ҳаво ҳарароти совуқ бўлганлиги, тунги вақтда қалин туман тушаётганлиги, йўлнинг устки қисми сирпанчиқ бўлаётганлигини инобатга олишларини сўраб қоламиз.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan