Халқ билан мулоқот: ечимини кутаётган муаммолар бартараф этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар органлари, солиқ идоралари масъуллари томонидан жойларда аҳоли муаммоларини бартараф этиш, ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ қилиш борасида бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

 

Президентимиз талаби асосида давлат идоралари раҳбарлари томонидан мунтазам равишда сайёр қабуллар уюштирилаётгани юртимиз аҳолиси дуч келаётган муаммоларга ечим топиш, одамларнинг турмуш даражасини юксалтиришга омил бўлаётир. Худди шундай тадбирлар орқали фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлишларининг олди олинмоқда.

Худди шунингдек, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг Зафаробод туманининг Нурафшон шаҳарча фуқаролар йиғинида ўтказган сайёр қабули давомида электр ва табиий газ таъминотини яхшилаш, 5 та кўп қаватли уй томини янгилаш, оқова сув тармоғи тортиш, ички йўлларни таъмирлаш масалалари кўтарилган эди. Мазкур муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли идораларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. Шунингдек халқ билан учрашувлар давомида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ис газидан заҳарланиш каби ҳолатларни бартараф этиш масалалари ҳам эътибордан четда қолмади.

Натижада айни вақтда шаҳарчадаги 458 та хонадон табиий газ тармоғига уланди. Шунингдек, 60 метр масофага лоток ўрнатилиб, сув ўтказгич ўрнатилди. Тадбир натижасида оқова сув муаммоси ҳам ҳал этилди. 3 та кўп қаватли уйнинг томи янгиланди, яна иккита уйнинг том қисмини алмаштириш ишлари давом этмоқда. 3 километр йўлга шағал ётқизилиб, 20 та симёғоч ўрнатилди ва бу ишлар ҳам охирига етказилмоқда. Ҳудудда 500 метрлик ичимлик суви тармоғи янгидан тортилди.

Шунингдек туманининг Писталикент шаҳарча фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабулда ҳам йўллар таъмири ҳамда ичимлик суви таъминотини яхшилаш юзасидан мурожаат қилинган эди. Бу борада тегишли идоралар билан қилинган ҳамкорлик ўз  самарасини берди. Жойларни куз қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида ўтказилган бу каби қабуллар аҳолининг мамнунлигига сабаб бўлмоқда.

Шу куннинг ўзида Бахмал тумани аҳолиси билан учрашув ташкил этилди ҳамда Туманда жойлашган 36 умумтаълим мактаби, ҳамда ҳудуддаги мактабгача таълим муассасасига ташриф давомида ўқув жараёнларининг бориши, яратилган шарт-шароитлар ҳамда уқув муассасасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганиб чиқилди. Шунингдек, аҳлини қийнаб келаётган муаммолар, жумладан совуқ кунларга тайёгарлик масалалари борасидаги мурожаатлар тегишли идоралар вакиллари иштирокида эшитилиб, уни ҳал қилиш чора-тадбирилари белгиланди.

Ғаллаорол тумани, Қипчоқсув қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам вилоят 3-сектор масъуллари эътиборидан миннатдор. Боиси, ҳудуддаги сел ювиб кетган 3 та кўприк сектор рахбари ҳомийлигида қайтадан бунёд этилди. Ушбу кўприкларнинг энг йириги 16 метр, эни 12 метрни ташкил этади. Худди шундай, вилоятнинг энг чекка Янгиобод туманининг Қўриқ қишлоғи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 3- сектор масъуллигида 150 метрлик артезиан қудуғи ковланиб, 5 километр узунликда сув тармоқлари тортилди.

3-сектор ҳудудида ички ишлар органлари ҳомийлигида аҳоли турар жойлари таъмирланиб, уй жойлар қурилиши давом этмоқда. Чунончи, Пахтакор туманида икки нафар кам таъминланган оила вакиллари учун турар жой қуриб берилди. 3- секторда бу каби эзгу ишларни янада кенгроқ кўламда давом эттириш режалаштирилмоқда. Бу каби сайёр қабуллар давом этмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan