Хорижга чиқувчилар учун эслатма!

Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2017 йилнинг 16 август кунидаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5156 сонли фармони асосида
2019 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб, Республикамиз ҳудудидан ташқарига чиқаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортлари расмийлаштириб бериш амалга киритилди.

Мазкур фармон талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси билан халқаро шартномаларга кўра виза асосида кириб-чиқиш тартиби ўрнатилган давлатларга 2019 йилнинг
1 январидан бошлаб, дунёнинг барча мамлакатларига эса 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирган ҳолда республикамиз ҳудудидан чиқиш амалга оширилиши белгиланган.

Бугунги кунга қадар республикамиз ҳудудида ўрнатилган карантин қоидалари сабаб, вилоятнинг шаҳар ва туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларида фуқароларни қабул қилиш юзасидан айрим чекловлар мавжуд бўлганлиги, жорий йилнинг 17 август кунидан бошлаб республикамиз ҳудудида карантин чекловлари бир мунча юмшатилаётганлиги, 2021 йилнинг 1 январидан сўнг дунёнинг барча мамлакатларига чиқиш учун хорижга чиқиш биометрик паспорти зарурлиги, шу сабаб фуқароларнинг мурожаатлари кўпайиб кетиши эҳтимоли мавжудлигини инобатга олган ҳолда, келгусида хорижга чиқиш истаги бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштириш учун вилоятимизнинг барча шаҳар ва туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига мурожаат қилиш мумкинлигини маълум қиламиз.

Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan