Ширин шаҳрининг бир гуруҳ ёшлари Тошкент шаҳрига саёҳат қилишди.

Мамлакатимизда ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга уларнинг бўш вақтини мазмунли ва мароқли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Ширин шаҳар ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувида энг фаол, иқтидорли ва интилувчан ёшларнинг Тошкент шаҳрига саёҳати режалаштирилган эди.

Сирдарё вилояти 3-сектор раҳбарининг ташаббуси билан ана шундай фаол, иқтидорли ҳамда билимдон 12 нафар ёшлар Тошкент шаҳрига ташриф буюришди. Илк саёҳат Абдулла Қодирий музейидан бошланди.

Саёҳатчилар ўзбек романчилигининг асосчиси, жадид адабиёти намоёндаси Абдулла Қодирийнинг бизга қолдирган буюк меърослари билан яқиндан танишишди. Музейга саёҳат ёшларда катта таассурот қолдирди.

Тошкент шаҳрининг марказида қад ростлаган “Тaшкент city” уларнинг ҳайратини яна бир карра оширди.

Айниқса “Тaшкент city” даги Ҳумо арена муз саройи ўғил–қизларнинг завқини уйғотди.

Ёшларнинг навбатдаги саёҳати Тошкент шаҳар ҳайвонот боғида давом этди. 32 гектар майдонни эгаллаган ушбу боғда дунёнинг турли бурчакларидан келтирилган ноёб ҳайвон турларини учратиш мумкин.

Тарихимизни чуқурроқ ўрганиш, аждодларимизнинг буюк ҳаёт йўлларидан кенг танишиш мақсадида, биринчи Президентимиз Ислом Каримов музейига ҳам экскурсия ташкил этилди.

Кўзларида қувонч балқиб турган болажоналарнинг Тошкент шаҳрига саёҳати жуда мароқли ва мазмунли ўтканидан нишона.

Зеро ўз тарихини буюк ўтмишини чуқур билган ёшларнинг ватанга меҳр-муҳаббати ва садоқати ҳам чексиз бўлади.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan