Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига 2020/2021 ўқув йилида ўқишга юбориш учун танлов эълон қилинади

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ёши 18 дан кичик ва  25 дан катта бўлмаган, шу жумладан 25 ёшдаги ҳам, ўрта, ўрта-махсус ёки касб-ҳунар маълумотга эга, ҳарбий хизматни ўтаган номзодлардан иборат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари танлов асосида* ўқишга юборилади.

Ҳужжатлар 2019 йилнинг 15 ноябрь кунидан 2020 йилнинг 15 февраль кунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Кадрлар бошқармаларида қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan